Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди
Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.
Мазкур қарор Наврўз умумхалқ байрами ва Рамазон ҳайити арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик ва кечиримлилик тамойилларини намоён этиш ҳамда инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодаси сифатида қабул қилинган.
Фармонга мувофиқ, афв этилганларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 82 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 53 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 14 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.
Фармон ижроси доирасида афв этилганларни оиласи бағрига қайтариш, уларнинг жамиятга мослашиши, меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиши учун масъул идораларга тегишли топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
20:38 / 20.03.2026
Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
07:20 / 20.03.2026
Kun.uz юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди!
19:50 / 19.03.2026