Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига «Огоҳлантириш хати» юборилади
Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади.
Энди дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига “Огоҳлантириш хати” етказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус Ишчи гуруҳ тузилган ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режаси тузиб чиқилган.
Маълум қилинишича, республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади.
Эндиликда мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.
“Огоҳлантириш хати”да ота-оналар ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилган.
Қайд этилишича, ҳафтада камида бир марта Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомати бўйича ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда.
Маълумот учун, статистикага кўра, ўтган йили вояга етмаганлар томонидан 3,5 мингта жиноят содир этилган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари содир этган. Шу сабабли мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.
Мавзуга оид
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
15:19 / 25.08.2024
Бола мактабга неча ёшдан чиқиши керак ва нега? — мутахассислар фикри
20:44 / 16.08.2024