Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Адолат" СДП соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштиришни таклиф қилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП партияси ўз Сайловолди дастурида мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ташаббусини илгари сурмоқда. Партия томонидан тақдим этилган дастурда “электрон поликлиника” ва “ягона электрон анкета” тизимларини жорий этиш таклифи билан чиқилган.
Фото: Адолат СДП
Партия ташаббуси орқали тиббий хизматларнинг сифатини яхшилаш ва жамиятда адолат ва шаффофликни таъминлаш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Партия хабарида таъкидланишича, рақамлаштирилган тиббий хизматлар платформалари орқали беморлар ўзлари учун қулай вақтда шифокорларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади. Бу эса беморлар ва шифокорларнинг вақтини тежаб, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнини самарали ташкил қилишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ягона электрон анкета ва тиббий маълумотлар базаси орқали ҳар бир беморнинг соғлиғига оид маълумотлар яхлит сақланади ва шифокорлар беморнинг бутун тиббий тарихини кузатиб бориш имконига эга бўлади.
Шунингдек, рақамлаштириш орқали инсон омилига боғлиқ хатолар камаяди, давлат органлари эса соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин. Бу ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва маблағларни тежаш имконини беради.
Турли сабабларга кўра, маълумотлар йўқолиши ҳолатлари туфайли беморлардан қайта таҳлиллар талаб қилинмайди. Электрон тизимлар орқали қабулга ёзилиш, таҳлил натижаларини кўриш ва бошқа хизматлар автоматлаштирилиши эса шифокор ва ҳамшираларнинг ортиқча юкламаларини камайтиради.
Партия маълум қилишича, тизимда амалга оширилган барча операциялар назорат органлари учун очиқ бўлиб, коррупцияга қарши курашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Хусусан, Руминия тажрибасига кўра, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш орқали коррупция даражаси сезиларли даражада пасайгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
10:42 / 22.10.2025
«Адолат» партияси қоидабузар ҳайдовчилар учун қатъий жазо чораларини таклиф қилди
13:02 / 24.04.2025
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди
16:40 / 23.11.2024
Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди
17:38 / 25.10.2024