Ўзбекистон | 12:03 / 03.06.2024
6219
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат янада кўтарилади

Июннинг биринчи иш ҳафтасида об-ҳаво Ўзбекистон бўйича қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ҳафта бошида +32, кейинроқ +35 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Июн ойининг биринчи иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4−5 июн кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда жадаллиги камроқ бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда республика ҳудудининг катта қисмида қулай ҳарорат фони сақланиб туради, ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат +29...+32 даража, ҳафтанинг иккинчи ярмида +32...+35 даража бўлади. Фақат жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат кундуз кунлари +36...+39 даражагача кўтарилади.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 3−5 июнда республика бўйича баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат 3−5 июнда +30...+33 даража, 6−7 июнда +32...+35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +18...+21 даражагача бўлади.

 

Мавзуга оид