Ўзбекистон | 09:29 / 19.01.2022
5936
1 дақиқада ўқилади

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 42 млрд долларга тенг бўлди, импорт - 25,5 млрд доллар 

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Фото: Dreamstime

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. 

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 16,6 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 14,1 млрд доллар, хизматлар – 2,5 млрд доллар.

Шунингдек, савдо айланмасида импорт ҳажми 25,5 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 23,7 млрд доллар, хизматлар – 1,8 млрд доллар.

Аввалроқ, қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум бўлганди.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 289 тани, шундан қўшма корхоналар 5 988 та ва хорижий корхоналар 7 301 тани ташкил этмоқда.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сонида саноат етакчилик қилмоқда – 4 076 та корхона.

Мавзуга оид