Харкивда Россия қўшини юриш қилаётган ҳудудлардан қочқинлар қабул қилинмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 839-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Швейцариядаги тинчлик саммитида Россия қўшинини Украинадан олиб чиқиш масаласи муҳокама этилмайди — Россия билан алоқаларни қўллаётган давлатлар иштироки туфайли.
- Mash ва Baza манбалари Купянскнинг собиқ мэри Геннадий Мацегор шифохонада вафот этганини хабар қилди, бир неча кун олдин унга суиқасд амалга оширилганди.
- Оқ уй Америка қуролларини «Азов»га етказиб беришга қўйилган тақиқни бекор қилди. Бундай тақиқ олти йил муқаддам жорий этилганди.
- Собиқ адвокат ва «Что? Где? Когда?» ўйини иштирокчиси Иля Новиков армия тўғрисидаги «фейк» иши бўйича сиртдан саккиз ярим йиллиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
- Еврокомиссия раҳбари Украина июл ойида Россия активларидан даромад ҳисобидан бир ярим миллиард евро олишини маълум қилди. Бу маблағнинг катта қисми қурол сотиб олишга йўналтирилади.
- Россия мудофаа вазирлиги Беларус иштирокида ядров кучлар машғулотларининг иккинчи қисми бошланганини маълум қилди.
- Шимолий Осетияда Су-34 самолёти қулаб тушди. Экипаж аъзолари ҳалок бўлишган.
Зеленский Украинани тиклаш бўйича конференцияда
Украина президенти Володимир Зеленский 11 июн куни Германияга борди. У ГФР канцлери Олаф Шолц ва президент Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашди, парламентда нутқ сўзлади ва Украинани тиклаш бўйича конференцияда қатнашди. Зеленский ташриф чоғида Германия ҳукумати ва халқига, шунингдек Украинанинг бошқа иттифоқчиларига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. 11 июн куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украина эҳтиёжлари учун июл ойидаёқ Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан 1,5 миллиард евро йўналтирилишини маълум қилди. Бу маблағнинг 10 фоизи Украинани тиклаш учун, қолган қисми — мамлакат мудофааси эҳтиёжларига йўналтирилади.
Донецк областидаги украин танкчилари
Донецк областида Украина қуролли кучларининг бошқа бўлинмалари қаторида Яков Гандзюк (шоҳ армияси генерал-майори бўлган, Украина халқ республикасини қўллаган ва болшевиклар томонидан ўлдирилган) номидаги 59-алоҳида мотопиёдалар бригадаси ҳам жанг қилмоқда. 59-мотопиёдалар бригадасида Т-72 танклари мавжуд.
Харкив областида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши
Россия қўшини 10 май куни Харкив областининг чегарадош районларида юриш бошлаганди. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида қолган одамлар кўп ҳолларда зарбалар остида эвакуация қилинмоқда. Харкив области раҳбари маълумотига кўра, Россия юриши туфайли, 12 июн ҳолатига кўра, қарийб 12 минг киши хавфли ҳудудлардан олиб чиқилган. Бор-будидан айрилган қочқинларнинг аксари Харкивга жойлаштирилмоқда, уларга давлат тузилмалари, нодавлат ташкилотлар ҳамда БМТ тузилмалари ёрдам кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024