Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Энди унга ядровий бўлмаган воситалар, шу жумладан дронлар билан Россияга оммавий ҳаво ҳужуми уюштирилса, ядровий жавоб зарбасини бериш ҳуқуқи ҳақидаги банд киритилди.

Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин «Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон 19 ноябр куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди ва дарҳол кучга кирди.
Янгиланган доктринага кўра, «ядровий давлат кўмагида ҳар қандай ядровий бўлмаган давлат томонидан Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчиларига тажовуз қилиш», шунингдек ядровий бўлмаган воситалар, шу жумладан дронлар билан оммавий ҳаво ҳужуми уюштириш ядровий зарба учун асос бўлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга янгиланган доктринанинг «вақтида эълон қилинганини» айтди. У ядровий доктринанинг эълон қилиниши АҚШ томонидан Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига Америка ракеталари билан зарба йўллашга рухсат бергани ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.
«Президент томонидан олдиндан тегишли топшириқлар берилди. Президентнинг ўзи бу ўзгаришларни тайёрлаш якуний босқичда эканлигини айтган эди», деди Песков.
Владимир Путин 25 сентябр куни Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ядровий тийиб туриш доктринасини янгиланишни таклиф қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ўзгаришларни Ғарб учун «аниқ сигнал» сифатида кўриш кераклигини айтди. «Бу давлатларни, агар улар мамлакатимизга ядровий бўлмаган, балки турли воситалар билан ҳужум қилишда иштирок этса, оқибатларидан огоҳлантирувчи сигналдир», деди Песков.
17 ноябр куни АҚШ президенти Жо Байден Украина Қуролли кучларига Американинг узоқ масофали ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужумлар уюштиришга рухсат берган эди. Орадан икки кун ўтиб, Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Олий суди «Толибон»ни тақиқлаш ҳақидаги қарорни тўхтатди
Жаҳон | 18:33
-
“Синовлар сабаб ҳаёт қадрига етдим” – жигар циррозидан тузалган сўхлик ҳикояси
Жамият | 18:03
-
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
Жамият | 17:53
-
Астрономлар Ердан 120 ёруғлик йили узоқликдаги сайёрада ҳаёт белгисини топди
Жаҳон | 17:51
Мавзуга оид

18:33
Россия Олий суди «Толибон»ни тақиқлаш ҳақидаги қарорни тўхтатди

17:01
Трамп маъмурияти Хитойнинг DeepSeek чатботини АҚШда блоклаш масаласини муҳокама қилмоқда

16:25
Россия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

14:25