Ўзбекистон | 08:51 / 19.04.2024
2008
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда маҳкумларга масофавий видео-учрашув хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади 

Жазони ижро этиш муассасаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш орқали маҳкумларнинг масофавий видео-учрашув хизматидан фойдаланиши имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

“Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видео-учрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг жамиятдан ажралиб қолиши олдини олиш, қайта жиноят содир этилиши ҳолатларини камайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жазони ижро этиш фаолиятига татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилар:

  • жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видео-учрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;
  • жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш;
  • жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.

Жазони ижро этиш муассасаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш орқали маҳкумларнинг масофавий видео-учрашув хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши маҳкумларга телефон орқали сўзлашиш билан бир қаторда, тегишли жазони ижро этиш муассасаларининг турига биноан жиноят-ижроия қонунчилигида белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда, уларнинг хоҳиши асосида масофали видео-учрашув хизматларидан ҳам фойдаланиш имкониятини яратади.

Мавзуга оид