Ўзбекистон | 00:04 / 10.11.2019
24655
1 дақиқада ўқилади

Хусусий тиббий муассасалар қошида туғруқхоналар фаолият кўрсатишига рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам қамровини янада кенгайтириш ва сифатини ошириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: ТАСС

Президент қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туғруқни қабул қилишдек тиббий фаолият билан шуғулланиш учун хусусий тиббий муассасаларга рухсат бериш таклифи маъқулланган.

Бунда, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Хавфсиз оналик» стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган хусусий тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастури такомиллаштирилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб Электрон маълумотлар алмашинуви дастури барча туғруқни қабул қилиш муассасаларида юритилиши мажбурий ҳисобланади.

Мавзуга оид