Жаҳон | 17:52 / 05.01.2024
36724
1 дақиқада ўқилади

Туркияда қўшмачилик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл ушланди

У Интерпол томонидан қидирувда бўлган.

Туркияда Ўзбекистон фуқароси бўлган Нилуфар Мирхонова қўшмачиликда айбланиб, ҳибсга олинди.

40 ёшли ўзбекистонлик Туркияда ўтказилган «Қафас-28» операцияси доирасида Чаноққалъа вилоятида ушланган. 

Мирхонова Туркияга Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан фоҳишалар олиб келиб, уларни фоҳишахоналарга сотиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда. 

Турк нашрларига кўра, у бу фаолияти орқали ойига 1 млн лирадан олиб турган бўлиши мумкин. 

Турк матбуоти уни «Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» деб атаяпти.

Маълум бўлишича, Мирхонова Туркия фуқаролигини олиш учун ўн беш кун олдин сохта ҳужжатлар билан туркияликка турмушга чиққанди.

Туркия ички ишлар вазирига кўра, «Қафас-28» операцияси доирасида Интерпол томонидан қидирувга берилган 58 киши қўлга олинган.

Мавзуга оид