Жамият | 17:00 / 26.02.2020
21187
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Кутиб олинг – Qushbegi Plaza! Тошкентда яна бир замонавий меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади

Qushbegi Plaza -Тошкент шаҳридаги яна бир замонавий ва маҳобатли, барча замонавий қулайликларга эга бўлган меҳмонхона. 75та хонадан иборат Qushbegi Plaza меҳмонхонаси бир вақтнинг ўзида 150 меҳмонга хизмат кўрсата олади.  

Стандарт, де-люкс ва люкс тоифали хоналарда меҳмонлар дам олишлари учун энг юксак талаблар асосида шарт-шароитлар барпо қилинган. 

Хоналарнинг ҳар бири алоҳида совитиш тизимига эга, 43 дюймли LCD телевизор, электрон қулф ва хонага кириш карточкаси, шаҳар ва халқаро йўналишда қўнғироқ қилиш имконини берувчи телефон мавжуд.

Меҳмонхона тун-у кун қўриқланишига қарамай, ҳар бир хонадаги электрон сейф ҳужжатлар ва пулларингиз янада ишончли сақланишини кафолатлайди. 

Бундан ташқари, меҳмонни уйғотиб қўйиш хизмати, хонадаги минибар қўшимча қулайликлар ҳисобланади. 

Қолаверса, меҳмонхона мижозлари Qushbegi Plaza бўйлаб бепул Wi-Fi ҳудудидан фойдалана олишади. Шу билан бирга, соғломлаштириш клуби, сауна, массаж, чўмилиш ҳавзаси хизматлари хона нархига киритилган. 

Меҳмонхонанинг юқори қаватларида, шунингдек, шаҳарни томоша қилиш имконини берувчи хоналар мавжуд. 

Шу билан бир вақтда, меҳмонхонанинг Ўрта ер денгизи, Европа ва Ўзбек миллий таомларини тортиқ қилувчи ресторанида тантаналар, оилавий базмларни ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё. 2- ва 8-қаватдаги Конференц-залларда турли тадбирлар, йиғилишлар, бизнес-учрашувларни бемалол ташкил эта оласиз. 

Ҳа, айтганча, бугунги ҳар қандай меҳмонхона қулайлик даражаси шаҳар инфратузилмаларига нақадар яқинлиги билан ҳам ўлчанади. Qushbegi Plaza эса, Тошкент халқаро аэропорти ва Жанубий темир йўл вокзали, Автовокзалга яқин, шаҳар марказига бориш саноқли дақиқаларни оладиган ҳудудда жойлашгани билан меҳмонлар эътиборини қозониши шубҳасиз.

Мехмонхона хизматларини сифатли ташкиллаштириш учун Hotel Pro консалтинг жамоасининг малакали экспертлари жалб килинди. Жамоа томонидан 300 дан ортик ходим сухбатдан утказилиб, 80 таси саралаб олинди ва уларга мехмохона хизматлари буйича кўникмалар берилди.

Батафсил маълумот:

Сайт: www.qushbegiplaza.uz
Фейсбук: fb.com/qushbegiplazahotel/
Инстаграм: instagram.com/qushbegi.uz/

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси

Телефон:
+99878 113 00 77
+99878 113 00 70

 

Реклама ҳуқуқи асосида