Иқтисодиёт | 14:40 / 12.06.2018
8578
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги шаҳарда Ўзбекистон товарлари учун логистика маркази ташкил этилмоқда

Владимир шаҳри/Фото: Livejournal

Бухоро вилояти ҳокимлиги «Инвестстрой» ОАЖнинг (Россия Федерацияси, Владимир шаҳри) устав капиталидаги давлат улушининг 60 фоизини олади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида сўз юритилган.

Ҳокимлик тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмайдиган акциядор ҳуқуқини олади ва энди «Инвестстрой» ишлаб чиқариш майдонлари базасида логистик марказни яратиш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқишни назорат қилиши керак.

Ушбу лойиҳа доирасида корхонанинг бинолари, иншоотлари ва бошқа мол-мулки янги мақсадлар учун таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.

Бундан ташқари, уч ой мобайнида «Инвестстрой»нинг самарадорлигини ошириш бўйича бизнес-режа тайёрланиши керак, компаниянинг ўзи эса «Ўзагроэкспорт» АЖ мева ва сабзавотларни олдиндан тўловсиз экспорт қила оладиган компаниялари рўйхатига киритилиши керак (ҳозирда ушбу рўйхатда олтита компания мавжуд).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид