Спорт | 19:20 / 13.01.2019
14951
2 дақиқада ўқилади

Купер Туркманистонга қарши таркибни эълон қилди, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилади

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги 2-тур учрашувида Туркманистонга қарши майдонга тушади.

Эктор Купер терма жамоанинг ушбу ўйин учун бошланғич таркибини эълон қилди.

Kun.uz мухбири Дубай шаҳридан хабар беришича, Уммонга қарши ўйин учун бошланғич таркибда 3та ўзгариш бор: Уммонга қарши ўйиндаги ғалаба голи муаллифи Элдор Шомуродов, шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев ва Достонбек Ҳамдамов бошланғич таркибдан ўрин олишган. Ҳимоячи Егорь Кримец биринчи турда қизил карточка олгани сабаб 2-турни ўтказиб юборади. Унинг позициясида бугун Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Ўзбекистон: 1. Игнатий Нестеров – 2. Акмал Шораҳмедов, 5. Анзур Исмоилов, 13. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев – 9. Одил Аҳмедов (сардор), 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Отабек Шукуров, 22. Жавоҳир Сидиқов – 11. Жалолиддин Машарипов, 14. Элдор Шомуродов
Бош мураббий: Эктор Купер

Туркманистон: 1. Маммет Ўрозмуҳаммедов - 2. Зафар Бобожонов, 4. Сапар Меканов, 5. Везиргелди Илясов, 6. Гурбангелди Батиров, 12. Сардор Аннаўрозов – 7. Арсланмурат Омонов (сардор), 8. Руслан Мингазов, 19. Аҳмет Атаев, 21. Расул Хўжаев – 9. Воҳид Ўрозсаҳедов.
Бош мураббий: Язгули Хўжагелдиев

 

Мавзуга оид