Ўзбекистон | 08:10 / 31.07.2021
6359
1 дақиқада ўқилади

Президент олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятини кенгайтириш бўйича қарор имзолади

“Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

Бунда: 

  • тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
  • таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
  • таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди. Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.

Мавзуга оид