Ўзбекистон | 10:31 / 30.05.2024
4320
2 дақиқада ўқилади

"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъий назар, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокама учун жойлаштирилди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси – суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритуви шахсларни даромад йўқолишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашни таъминлаш.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

  • биринчи босқичда, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъий назар, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади;
  • иккинчи босқичда, 2026 йил 1 январдан барча суғурталанган жисмоний шахсларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъий назар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилади;
  • учинчи босқичда, Ўзбекистон президентининг қарорига асосан суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади.

Қонун лойиҳаси доирасида:

  • 2025 йилнинг иккинчи ярмида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бериш учун 1,2 трлн сўм;
  • 2026 йилда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бериш учун 2,8 трлн сўм ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашга 2 трлн сўм харажат талаб этилади.

Мавзуга оид