Ўзбекистон | 10:32 / 19.01.2022
26026
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пандемия бошидан буён янги антирекорд қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланишлар сони яна ортаётгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 1210дан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 18 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 208271 (+1214) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу Ўзбекистонда пандемия бошидан бери навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 16 январь куни қайд этилган, ўшанда илк бор кунлик ҳолатлар мингдан ошганди (+1037).

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 28 нафари Андижон вилоятида,
  • 40 нафари Бухоро вилоятида,
  • 39 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 10 нафари Навоий вилоятида,
  • 30 нафари Наманган вилоятида,
  • 45 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 26 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 25 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 161 нафари Фарғона вилоятида,
  • 34 нафари Хоразм вилоятида,
  • 181 нафари Тошкент вилоятида,
  • 542 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 22 нафар,
  • Андижон вилоятида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 55 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 9 нафар,
  • Наманган вилоятида 27 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 10 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
  • Фарғона вилоятида 24 нафар,
  • Хоразм вилоятида 19 нафар,
  • Тошкент вилоятида 122 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 200512 (+640) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан яна 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1525 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид