Иқтисодиёт | 16:22 / 14.09.2017
15838
2 дақиқада ўқилади

Улгуржи савдога нисбатан лицензия талаблари юмшатилади

Фото: itdsb.de

Вазирлар Маҳкамасининг “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Улгуржи савдо корхоналари устав жамғармаси миқдорига талабларни ЭКИҲнинг 3 500 бараваридан ЭКИҲнинг 1 000 бараваригача, устав жамғармасини пул маблағлари билан шакллантириш қисмида эса – ЭКИҲнинг 1200 бараваридан ЭКИҲнинг 100 бараваригача қисқартириш  таклиф қилинмоқда.
 
Устав жамғармасининг алоҳида миқдорига ва таркибига талабларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиладиган корхоналарга татбиқ этмаслик таклиф қилинмоқда. Уларга юридик шахслар устав жамғармаси миқдорига умумий талаблар қўйилади. Масалан, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида уларнинг устав жамғармалари камида ЭКИҲнинг 40 бараварини ташкил этиши белгиланган.
  
Шунингдек, лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинади.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид