Сенат бир кўзидан ажралган китоблик бола ишини назоратга олди
Kun.uz сайтида «Китобда ёлғиз ўғил пичоқланди ва бир кўзидан ажралди: зарар қопланмади, иш эса «бости-бости» қилинди» сарлавҳаси остида журналистик суриштирув эълон қилинган эди.
Унга кўра, 2020 йилнинг 2 март куни Китоб туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган, 17 ёшли Шаҳзод Усмонов ўзи уйида ижарада турган холаваччаси томонидан ҳужумга учраб, оғир тан жароҳати олгани, ҳолат Китоб туман ички ишлар бўлими терговчилари томонидан нотўғри малакаланиб, ярашув келишуви тузилиб судга оширилгани, оқибатда жабрланувчига етказилган зарар мутлақо қопланмасдан, ҳужум қилган шахс жазодан қутулиб қолгани баён этилган эди.
Журналистик суриштирувда баён этилган воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан мазкур ҳолат бўйича Китоб тумани ички ишлар бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларини атрофлича таҳлил қилиб, қонуний чора кўрилишини ва тегишли ахборот тақдим этилишини сўраган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят суди мутасаддилари томонидан жиноят иши холисона кўрилиши, моддий жиҳатдан қийналган оилага адолат негизида қарор қабул қилинишини назоратга олиш ҳам сўралади.
«Шунингдек, ушбу ҳолат Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан назоратга олинди», — дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
12:30 / 06.11.2024