Скандинавия давлатлари ҳарбий-транспорт йўлагини яратади
Норвегия, Швеция ва Финландия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Будёдаги саммитда Скандинавия шимолида шахсий таркибни жойлаштириш учун коридор яратишга қарор қилинди.
Норвегия, Швеция ва Финландия ҳарбий эҳтиёжлар учун умумий транспорт коридорини яратади. Бу Норвегия портларидан Швеция ва Финландияга керак бўлганда шахсий таркибни тезроқ ўтказиш имконини беради, дея эълон қилди Шимолий Европанинг учта давлати 20 июн, пайшанба куни Норвегиянинг Будё шаҳрида бўлиб ўтган мудофаа саммитида.
Йўлак Скандинавия шимолидан ўтади
Бу қарор ҳарбий кучларни чегарадан ўтказишнинг потенциал эҳтиёжига жавобдир. Йўналиш уч давлатнинг шимолий ҳудудлари орқали ўтади.
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре матбуот анжуманида: «Энди биз ҳаммамиз НАТОдамиз, бир-биримизни ҳимоя қилиб, бутунлай бошқача тарзда ҳамкорлик қилишимиз мумкин», деди. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ Шимолий Европа давлатлари шахсий таркиб ва ҳарбий техника ҳаракатини режалаштираётганда шимолдан жанубга қараб йўналишларни белгилаган. «Энди биз кўпроқ шарқий-ғарбий йўналишга эътибор қаратамиз», деди Норвегия ҳукумати раҳбари.
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Финландия ва Швеция биргаликда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришди. Финландия 2023 йилда алянснинг 31-аъзоси бўлди, 2024 йилнинг март ойида Швеция Туркия қаршиликларини енгиб ўтиб, аъзо давлатга айланди.
Мавзуга оид
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
22:24 / 05.07.2024
Скандинавиянинг энг йирик банки Россияга тегишли 4 млрд долларни ювиб берганликда айбланмоқда
16:44 / 10.02.2024
Тошкент аэропортида йўловчилар учун алоҳида йўлак ажратилди
14:46 / 14.12.2023