Ўзбекистон | 20:12 / 08.04.2024
19721
1 дақиқада ўқилади

Рамазон ҳайити 10 апрел куни нишонланади

«Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» президент қарори имзоланди. 

2024 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрел – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрел куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин. Бу ҳақда президент қарори имзоланди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди. 

Шунингдек, Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш чоралари белгиланди. 

Мавзуга оид