Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича жаҳонда 61 ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2015 йил якунларига кўра, харид қобилияти тенглигини ҳисобга олганда, ЯИМ ҳажми бўйича жаҳонда 61-ўринни эгаллади. Жаҳон банки маълумотлари бунга асос бўлади.
Жаҳон банки, ўтган йил якунларига доир харид қобилиятига асосланган ЯИМ даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Рўйхатга 188 мамлакат киритилган.
Жаҳон банки рейтингига мувофиқ, Ўзбекистон 187,668 млрд долларлик кўрсаткич билан 61-ўринни эгаллаган.
Жаҳон банки шунингдек, дунё мамлакатлари ЯИМ бўйича иқтисодиётларининг ҳажмига оид ўтган йил якунларини ҳам эълон қилган.
Унга кўра, Ўзбекистон ЯИМ 62,644 млрд долларни ташкил этган ва рейтингдаги 195 мамлакат орасида 70-ўринни эгаллаган. 2014 йил билан қиёслаганда, Ўзбекистон 3та ўрин юқорилаган.
2015 йил якунига кўра, аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад 2,15 минг АҚШ долларини ташкил этади, бу 2014 йилги кўрсаткич (2,09минг доллар)дан 2,87 фоизга кўпдир. Ўзбекистон бу борада 162-ўринни эгаллаган. Аҳоли жон бошига ЯМД кўрсаткичи харид қобилияти тенглигини ҳисобга олганда 6,11 минг долларни (жаҳонда 150-ўрин) ташкил этади.
Харид қобилияти тенглиги (purchasing power parity) — айрим товар ва хизматларни икки ёки ундан кўп турли мамлакатлар валюталари билан харид қилишдаги нисбати.
Мавзуга оид
11:10
Ўзбекистонда бу йил ЯИМ ҳажми 110 млрд долларга етиши кутилмоқда
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
11:54 / 14.11.2024