Ўзбекистон | 07:51 / 21.09.2023
3999
2 дақиқада ўқилади

Очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати кенгаяди

Рўйхатга давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан хорижий хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилиб олинган совғалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилиши кутиляпти.

Фото: Fotolia

«Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини тўлдириш назарда тутилмоқда.

Улар:

бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан хорижий хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилиб олинган совғалар тўғрисидаги маълумотлар.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 4 октябр санасига қадар давом этади.

Мавзуга оид