Ўзбекистон | 13:01 / 11.01.2022
3260
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 1 000 доллар эвазига фуқарони ишга киритиб қўймоқчи бўлган шифокор ушланди

Бухорода фирибгарликка қўл урган шифокор жиноят устида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, РШТЁИМ Бухоро филиали шифокори ўзга бир фуқарони алдаб, уни ваколатли танишлари орқали ҳамширалик ишига киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. У муассаса ҳудудида фуқародан келишилган пулни олган вақтида Бухоро вилояти ИИБ ҳамда департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Ромитан туманида ногиронлик нафақасини расмийлаштириб бериш эвазига тамагирлик қилган шифокор қўлга олинганди.

Мавзуга оид