Ўзбекистон | 18:21 / 23.10.2020
10343
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 млн кишидан ошди

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1,009 млн кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

Фото: Advantour

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:

  • Самарқанд вилояти – 3,928 млн киши 
  • Фарғона вилояти – 3.802 млн киши
  • Қашқадарё вилояти – 3,318 млн киши
  • Андижон вилояти – 3,172 млн киши
  • Тошкент вилояти – 2,977 млн киши
  • Наманган вилояти – 2,852 млн киши
  • Сурхондарё вилояти – 2,667 млн киши
  • Тошкент шаҳри – 2,654 млн киши
  • Бухоро вилояти – 1,939 млн киши
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1,916 млн киши
  • Хоразм вилояти – 1,884 млн киши
  • Жиззах вилояти – 1,403 млн киши
  • Навоий вилояти – 1,009 млн киши
  • Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.

Мавзуга оид