Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда туғилиш даражасини лотереялар ёрдамида ошириш таклиф этилди
Мамлакатда туғилиш коэффициенти рекорд даражада паст — 1,4 миқдорга тушиб қолган.
Россия Давлат Думаси спикери ўринбосари Борис Чернишов мамлакатда туғилиш даражасини ошириш учун янги туғилган чақалоқлар ўртасида Бутунроссия лотереясини ўтказишни таклиф қилди. Унинг ташаббусига кўра, лотерея доирасида хонадонлар, автомобиллар ва маиший техникаларнинг ойлик ўйинлари ўтказилиши мумкин.
«Гап Россияда туғилишни рағбатлантириш мақсадида янги туғилган чақалоқлар учун бутун Россия лотереясини ўтказишда. Масалан, Россиянинг янги туғилган фуқаролари ўртасида ҳар ойда 10 та хонадон, 100 та автомобил ва 1000 та уй жиҳозлари тўпламини лотерея сифатида ўтказиш», деди Чернишов РИА Новости билан суҳбатда.
Вице-спикер сўзларига кўра, лотереяда иштирок этиш ФҲДЁ маълумотлари асосида автоматлаштирилиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, шунга ўхшаш лойиҳалар аллақачон маҳаллий даражада - Ленинград вилояти ва Хабаровскда амалга оширилган.
Аввалроқ, Россияда туғилиш коэффициенти рекорд даражада паст — 1,4 миқдорга тушиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат аҳолиси бир хил даражада сақланиб туриши учун ушбу коэффициент 2,2 миқдорида сақланиб туриши лозим.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков демографик вазиятга баҳо бериб, «Биз дунёнинг энг катта давлатида яшаймиз. Бироқ йилдан йилга камаймоқдамиз», деган эди.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
11:24 / 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 89,4 фоизини ўзбеклар ташкил этади
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
10:49 / 30.06.2026