Жаҳон | 22:11 / 01.08.2018
4252
1 дақиқада ўқилади

Австрия ва Швейцариядаги полиция итлари пойабзаллар билан таъминланди 

Фото: Keystone

Европадаги иссиқ ҳаво ҳарорати оқибати шу бўлдики, Венадаги полиция итлари панжаларини ҳимоя қилувчи махсус пойабзаллар билан таъминланди. Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ҳам худди шундай чора кўрилди, деб ёзади TJournal.

Полициячилар итларига пойабзал кийдириш-кийдирмасликни ўзлари ҳал қилишади.

Цюрих шаҳри полицияси матбуот котибининг сўзларига кўра, жониворлар учун мўлжалланган пойабзаллардан кўп ҳолларда, масалан, шиша синиқларидан жароҳат олиш хавфи бўлганида ёки автомобилдан гиёҳванд моддаларни қидириш билан боғлиқ операцияларда фойдаланилади.

Оддий итлар эгаларига ҳам ўз жониворларини шу тарзда иссиқдан ҳимоя қилишни маслаҳат беришмоқда. Жониворга оёқ кийимини кийдириш зарур ёки зарур эмаслигини аниқлашнинг йўли осон: агар асфальт инсон кафтини куйдирса, бу итларнинг панжаси учун ҳам хавфли эканлигини билдиради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш