Жаҳон | 14:56 / 31.03.2024
15320
8 дақиқада ўқилади

Дронларга қарши курашаётган мобил отрядлар ва Киевда вайрон бўлган академия. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 766-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия зарбаси Харкив областидаги энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бири бўлган Змиевская ИЭСни вайрон қилди.
  • Зеленский ўзининг яқин сафдошларидан бири бўлган Сергей Шефирни президент ёрдамчиси лавозимидан озод этди. Яна уч маслаҳатчи ишдан бўшаган.
  • Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши собиқ котиби Олексий Даниловни Украинанинг Молдовадаги элчиси лавозимига тайинлашга рози бўлди
  • Белгород шаҳри ва чегара ҳудудлардаги мактаб ўқувчилари отишмалар туфайли ўқув йили охирига қадар масофавий таълим шаклига ўтказилади.
  • Евроиттифоқ Туркиянинг Southwind Airlines авиакомпаниясига ўз ҳудуди устидан парвозлар амалга оширишни тақиқлади, авиакомпания Россия билан алоқаларда гумонланган. 
  • Зеленский The Washington Post учун берган интервюсида АҚШ украин дронларининг Россия энергетика инфратузилмаларига ҳужумларига ижобий қарамаслигини айтди. У Вашингтон Украина ўзи ишлаб чиқарган қуролларни қўллашига монелик қила олмаслигини қўшимча қилган.
  • «Медиазона» ва BBC журналистлари Украинадаги урушда ҳалок бўлган 49 281 нафар россиялик ҳарбийлар ўлимини расмий манбалар орқали тасдиқлади.
  • Украина қуролли кучлари бош қўмондони Харкивга ҳужум қилиш қарори Россия қўшини учун ҳалокатли қарор бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Кун кадри. Ирпинда украин ҳарбийлари учун ёдгорлик

Россия қўшини Киев яқинидаги кичик шаҳар Ирпинни кенг кўламли босқиннинг илк кунларида эгаллаб олганди. 2022 йил 28 мартида, Россия армияси Киев областидан чекинганида, шаҳар Украина қуролли кучлари назоратига қайтади. Ирпин озод этилганида у ердан Россия оккупацияси босқини чоғида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг 269 жасади чиқади. Ирпин инфратузилмасининг 30 фоизи ҳамда биноларнинг тахминан 70 фоизи тўлиқ йўқ қилинганди.

Шаҳар озод этилганининг икки йиллигида марказий майдонда Украинани ҳимоя қилиш асносида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг портретлари жойлаштирилди.

Volodymyr Tarasov / Укринформ / ABACAPRESS.COM / Scanpix / LETA

Бахмут яқинидаги украин дронлари 

Украинанинг 22-механизациялашган бригадаси ҳарбийси Донецк области Бахмут шаҳри атрофида ўрта масофага учувчи H10 Poseidon дронини учиришга ҳозирлик кўрмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг 22-механизациялашган бригадаси аскари дронларни кўздан кечирмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Киевдаги бадиий академия талабалари ва ўқитувчилари корпуслардан бирини тозаламоқда

Россия ракеталари 25 март куни Киевга ҳужум қилганди — ракета парчалари Печерск, Соломенск ва Днипровск районларига тушган. Беш киши жароҳат олган. Ракеталардан бирининг парчаси Михайло Бойчук номидаги Киев давлат декоратив-амалий санъат ва дизайн академияси биносининг марказий қисмини вайрон қилган. «Украинская правда» Украина маданият вазирлигига ҳавола бериб хабар қилишича, зарба спорт зал, конгресс-ҳолл ва кўргазма марказини вайрон қилган, шунингдек кафедра ва аудиториялар шикастланган. Қурбонлар йўқ, академия лабораторияси раҳбари яраланган, деб хабар қилган Киев мэри Виталий Кличко.

Ҳужумдан беш кун ўтиб, 30 март куни, фоторепортёрлар академия талабалари ва ўқувчилари харобаларни тозалаётгани акс этган суратларни эълон қилишди.

Oleksii Chumachenko / Anadolu Agency / Getty Images
Oleksii Chumachenko / Anadolu Agency / Getty Images
Oleksii Chumachenko / Anadolu Agency / Getty Images
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг мобил бўлинмалари Черниҳив областида дронларни ўққа тутмоқда

Украина ҳукумати мамлакатнинг шимолий ва шимоли-ғарбий чегараларида ҳаво ҳужумига қарши мобил ўт очиш гуруҳлари ташкил этилгани ҳақида 2022 йилдаёқ хабар берганди. Бундай гуруҳлар юкхонасига пулемётлар ўрнатилган йўлтанламаслардан иборат бўлади. Украина ҚК бирлашган кучларининг ўша вақтдаги қўмондони генерал-лейтенант Сергей Наев 2023 йил октябрида бундай мобил гуруҳлар кўп миқдорда тузилишини — РФ қуролли кучларининг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ҳолдан тойдиришга қаратилган стратегиясига жавоб деб атаганди:

Агрессор унинг учувчисиз учар аппаратлари қиммат турувчи зенит ракеталарни сарфлашга мажбур қилишини кўзламоқда. Пулемёт эса ушбу масалани нисбатан арзон ўқ-дорилар билан ҳам ҳал қилиш имконини беради.

Наев шунингдек бундай гуруҳларнинг вазифаси — маълум жойгача бориб, ҳаводаги нишонларга (одатда Эрон Россияга етказиб берган Muhajeer-6 ва Shahed-136 дронлари) зарба бериш ҳамда доимий жойлашув манзилига қайтиш эканини айтганди. Украиналик ҳарбийлар мунтазам равишда мобил бўлинмалар дронларни йўқ қилишда иштирок этаётгани тўғрисида хабар бериб келади.

2024 йил мартида «Известия» нашри Россия армиясида ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг мобий гуруҳларини тузиш режаси борлигини хабар қилди.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мобил бўлинмаси ҳарбий хизматчилари Черниҳив областидаги позицияда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Мобил ўт очиш гуруҳи жангчиси Американинг Browning пулемётидан ўт очмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Одессада зарбалардан кейинги ҳаёт тарзи

2024 йил мартида рус қўшини Одессага бир неча бор ракета ва пилотсиз учар қурилмалар билан ҳужум қилди. 2 март куни россияликлар дрони турар жой биносини вайрон қилди — 12 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий расмийларга кўра, қурбонларнинг беш нафари болалар бўлган. 15 март куни шаҳарга ракета зарбаси оқибатида 21 киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ киши яраланди. Фуқаролик инфратузилмаси шикастланган: турар жойлар, хўжалик қурилмалари, автомобиллар.

22 март куни РФ қуролли кучлари Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллаб, энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида зарбага учраган иншоотлар орасида Украинанинг энг йирик гидроэлектрстанцияси — Днепрогэс ҳам бор эди. Шундан кейин Одесса шаҳри ва Одесса областида электр энергия таъминотида узилишлар давом этмоқда.

25 мартга ўтар кечаси РФ қуролли кучлари яна Одессага дронлар билан ҳужум қилди. Натижада шаҳарнинг бир қисми электрсиз қолди, троллейбус ва трамвайлар ҳаракати тўхтатилди.

Одессалик кўнгиллилар шўрва сузмоқда
Yulii Zozulia / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Россия зарбаси оқибатида синиб тушган дераза парчаларини хокандозга йиғаётган бола
Yulii Zozulia / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Уйлари россияликлар зарбасидан шикастланган одамларга қурилиш материаллари тарқатилмоқда
Yulii Zozulia / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Қурилиш материалларини қабул қилиб олаётган одессаликлар
Yulii Zozulia / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Киев областининг Боярка шаҳрида дафн маросими

Украина қуролли кучлари капитани Сергей Вацко 24 март куни Украина шарқидаги олдинги чизиқда ҳалок бўлган. Уни Киев области Боярка шаҳрига дафн этишди. Вацко мамлакат қуролли кучларида хизматни 2014 йил мартида бошлаган ва 2015 йилда хизматдан бўшатилган, кейин муҳандис бўлиб ишлаган. Кенг кўламли босқин бошлангач, у  яна Украина қуролли кучлари сафига кўнгилли сифатида ёзилади. Унинг уч нафар фарзанди қолди.

Қариндошлари капитан Сергей Вацконинг тобути атрофида
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид