Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мактабгача таълим фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилади
Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, мактаб таълимига тайёрлаш, уларга таълим-тарбия бериш борасида фидокорона меҳнати ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимларни рағбатлантириш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Кўкрак нишони билан мактабгача таълим соҳасида ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Туман (шаҳар) мактабгача таълими бўлимлари, педагогика коллежлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига ҳар йили 10 июль кунига қадар тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этади.
Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда эришган ютуқлари учун фуқаролар, шунингдек, чет эл фуқаролари кўкрак нишони билан рағбатлантириш масаласи Мактабгача таълим вазири томонидан белгиланади.
Номзодларни тавсия этишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
кўкрак нишони билан мукофотлашга тақдим этиш варақаси;
маълумотнома (объективка);
тавсифнома (аннотация);
паспорт нусхаси;
фотосурат (9х12 ҳажмда, оқ фонда) - 2 дона.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили
10 сентябргача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:
илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, мактаб таълимига тайёрлаш, уларга таълим-тарбия бериш, бола шахсига ахлоқий меъёр ва қадриятларни сингдириш, шунингдек, ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнати ҳамда соҳа ривожи бўйича олиб борган ишлари;
мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотларни тарғиб этишдаги фаоллиги;
мактабгача таълим соҳасига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширган ишлари;
мактабгача таълим соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;
мактабгача таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали назоратини амалга оширганлиги;
мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф, янгилик ва ишланмаларининг долзарблиги ва амалиётга жорий этилганлиги;
мактабгача таълим соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этганлиги;
мактабгача таълим ташкилотларининг муқобил шаклларини амалиётга кенг жорий этиш бўйича янги ташаббусларни ишлаб чиққанлиги;
мактабгача таълим тизимининг нодавлат секторининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон вазирининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
14:42 / 07.11.2025
Самарқанд, Андижон, Қашқадарё — МТТ сони бўйича етакчи ҳудудлар
18:05 / 24.10.2025
Айрим оила фарзандининг нодавлат боғча учун тўлови бир қисми қоплаб берилади
11:40 / 10.09.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
18:08 / 16.07.2025