Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам икки маротаба судланган фуқаронинг уйидан 20 килою 658 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси олинди.
Расмий маълумотларга кўра, дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ шахс гиёҳвандликка ружу қўйган бўлиб, ушбу иллат оқибатида ҳар йили 300 мингга яқин инсон ҳаётдан кўз юммоқда. Шу боис гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ҳуқуқ-тартибот идораларининг доимий диққат марказида турибди.
Шу жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудий Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1981 йилда туғилган, муқаддам икки маротаба судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уч дона синтетик қопда сақланаётган 20 килою 658 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Топилган моддалар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, далил ашё сифатида олиб қўйилган.
Маълум қилинишича, ушбу фуқаро гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиб, осон йўл билан даромад топиш мақсадида етиштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ушбу модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноят учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Мавзуга оид
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
08:52 / 19.03.2026
Наманган, Қашқадарё ва Самарқандда контрафакт дори воситалари аниқланди
20:38 / 18.03.2026