Ўзбекистон | 14:32 / 09.02.2024
8523
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вати билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 9 февралда баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади. Бундай ҳарорат фони феврал ойи биринчи ўн кунлиги охири учун бўлган меъёрий қийматлардан 6–8 даражага кўпдир.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда 10–11 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5...+8 даража, кундуз кунлари +17...+19 даража бўлади.

Мавзуга оид