Тошкентда «Замонавий мактаб» лойиҳаси асосида қурилган илк мактаб фойдаланишга топширилди
10 ноябр куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида «Замонавий мактаб» талаблари асосида қурилган 1 минг 320 ўринли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги юритувидаги телеграм каналида маълум қилинди.
Таъкидланишича, туманнинг Олмос маҳалласида кўп қаватли турар-жой мажмуалари қурилгач, у ерга кўчиб келганларнинг фарзандлари учун мактаб қуришга эҳтиёж пайдо бўлган.
Янги 339-сонли мактабнинг очилиши эса яқин ҳудудда жойлашган мактабларда ҳам навбатлилик коэффициенти пасайишига олиб келади.
«Мактаб биноси «Замонавий мактаб» лойиҳаси асосида барпо этилган ва барча қулай шароитларга, жумладан, замонавий спорт майдонларига ҳам эга», – дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2021 йилда Тошкент шаҳрида 205 та (64 фоиз) мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бу борада 21 та мактаб инвестиция, 8 та мактаб «Обод маҳалла» дастури, 176 та мактаб эса янги ўқув йилига тайёрлаш жараёнида (сайлов объекти) жорий таъмирланган.
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022