Ўзбекистон | 17:00 / 19.10.2024
6286
2 дақиқада ўқилади

Kia Sonet – йилнинг улкан ютуғи: Бренд TAF!24ʼда етакчиликни мустаҳкамлади

Ҳар йили ўтказиладиган TAF!24 Тошкент реклама фестивалида Кiа бренди бозордаги барқарор ўрни ва юқори сифат стандартларига содиқлигини тасдиқловчи иккита муҳим мукофотга сазовор бўлди.

Фото: Kia Sonet

Kia Sonet - SUV-B тоифасида йилнинг улкан ютуғи

Kia Sonet модели нарх ва сифатнинг мақбул нисбати туфайли ихчам кроссоверлар (SUV-B) сегментида йилнинг улкан ютуғи сифатида тан олинди. Экспертлар ҳайъати мазкур автомобилда мавжуд бўлган технологиялар ва қулайликнинг юқори даражасини қайд этди. Sonet рақобатбардош нархда ишончлилиги ва илғор ечимларни таклиф қилиш орқали кенг омманинг талабларига жавоб беради.

Ушбу мукофот Кiа компаниясининг замонавий истеъмолчи эҳтиёжларини қондира оладиган инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқишга стратегик диққат-эътиборини тасдиқлайди.

Кiа радиорекламаси халқ томонидан овоз бериш натижасига кўра кумуш медалга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, Кiа реклама кампаниясининг ютуғи туфайли тақдирланди. «Янги лидерлар даври яқинлашмоқда» шиорига эга радиоролик халқ томонидан овоз бериш натижасига кўра иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш совринини қўлга киритди. Кампания бренднинг етакчиликка йўналтирилган ва янги чақириқларга тайёр асосий қадриятларини таъкидлаб ўтди.

Кiа янги технологияларни жорий этиш, маҳсулот сифатини ошириш ва ўз мижозларининг эҳтиёжларини қондиришга диққат-эътибор қаратиш орқали олдинга интилишда давом этмоқда. TAF!24ʼда эришилган мазкур муваффақият бренднинг барқарор ривожланишга қаратилгани ва ўз қадриятларига содиқ қолишининг яна бир тасдиғидир.

Телефон: (+998) 55−500−83−33

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Telegram-bot |  YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид