Фарғонада тўй кортежида автомобилдан танасини чиқариб сохта пул сочган йигитга чора кўрилди
Йигит майда безорилик содир этган деб топилиб, ўн сутка қамоқ жазоси тайинланган. Ҳайдовчига қандай чора кўрилгани очиқланмаган.
Фарғона вилояти Бешариқ туманида тўй кортежида сохта пул сочган йигитга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йигит тўйда иштирок этган автомобиллардан бирининг люкидан танасини чиқариб атрофга пул сочган. Ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан қоидабузарлик содир этган йигит топилган. Унга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан иш очилган ва тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бешариқ тумани судига юборилган.
Судда пул сочган йигит МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Аввалроқ Қўқонда автомобил люкидан танасини чиқариб сохта пул сочган фуқаро 15 сутка, ҳайдовчи эса 10 суткага қамалганди. Бешариқда содир бўлган ҳодисада ҳайдовчига қандай чора кўрилгани хабарда очиқланмаган.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024