Тугмача босилди. Путин Суриядан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни буюрди
Россия президенти Владимир Путин эрталаб Суриянинг Хмеймимидаги РФ ҳарбий базасига етиб келди ҳамда Суриядан Россия ҳарбий гуруҳларини олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
"Мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғига Россия ҳарбий гуруҳини уларнинг доимий жойлашуви ерига олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ бераман", - дея маълум қилган Путин ҳарбий хизматчилар олдида чиқиш қилиб.
Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ўз яқинларининг олдига ғалаба билан қайтишмоқда экан. "Ватан сизларни кутмоқда, дўстлар. Сизларга хизмат учун миннатдорлик билдираман", - дея айтиб ўтган Россия етакчиси.
Унинг қўшимча қилишича, "агарда террорчилар яна бош кўтаришса, уларга шундай зарбалар бериладики, буни улар шу пайтгача кўрмаган бўлиб чиқади".
Унинг таъкидлашича, Москвада ҳам Сурияда, ҳам Россиядаги террор билан кураш қурбонлари ҳеч қачон ёддан кўтарилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Россия Сурияда террорчиликка қарши амалиёт бошлади, у расмий Дамашқ илтимоси билан қилингани иддао этилади. Ўтган йилнинг март ойида эса Россия ҳарбий-космик кучлари гуруҳининг катта қисми вазифалар муваффақиятли бажарилгани сабабли олиб чиқиб кетилди.
Мавзуга оид
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024
Путин ядровий тийиб турувчи кучларни синовдан ўтказди
00:36 / 29.10.2024