Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Маҳалла еттилиги” аъзоларини ҳокимлар томонидан лавозимга тайинлаш йўлга қўйилади
“Маҳалла еттилиги” аъзоларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш фақат фуқаролар йиғини раисининг рухсати билан амалга ошириш йўлга қўйиш, уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклашни қатъий тақиқлаш кўзда тутилмоқда.
Фото: senat.uz
2026 йил 1 июлдан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторини уларнинг бўйсунувидаги ташкилотлар тақдимномасига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва фуқаролар йиғини раиси тақдимномасига асосан лавозимидан озод этиш амалиёти йўлга қўйилади.
Лойиҳага кўра, 500 та маҳаллада эксперимент тариқасида “маҳалла еттилиги” вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиёти жорий этилади.
“Маҳалла еттилиги” аъзоларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш фақат фуқаролар йиғини раисининг рухсати билан амалга ошириш йўлга қўйиш, уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклашни қатъий тақиқлаш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар ойда бош вазирга таклифлар киритиб боради.