Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дистроктат – сийдик йўли, буйрак ва сийдик қопи яллиғланиш касалликларини енгишда ёрдам беради
Фото: Apollo Pharm Med
Дистроктат – сийдик йўли, буйрак ва сийдик қопи яллиғланиш касалликларига қарши восита бўлиб, сийдик ҳайдовчи, майда конкрементлар (туз, тош) ажралишини енгиллаштирувчи, оғриқни пасайтирувчи ва яллиғланишларга қарши таъсир кўрсатади.
У брусника, буйрак чойи, рўян, сачратқи каби табиий доривор ўсимликлардан тайёрланади.
Бу препарат асосан сийдик-тош, буйракнинг ўткир ва сурункали яллиғланишлари, остеохондроз, подагра, артрит ва бошқа сийдик йўли касалликларида сийдик ҳайдовчи, оғриқни енгиллаштирувчи восита сифатида қўлланилади.
ДИСТРОКТАТдан фойдаланаётганда ёшга доир меъёрларга қатъий амал қилиш лозим. Улар қуйидагича:
- 2-6 ёшгача бўлган болаларга кунига 1 маҳал овқатдан олдин 1 таблеткадан;
- 6-12 ёшгача бўлган болаларга кунига 2 маҳал овқатдан олдин 1 таблеткадан;
- 12 ёшдан катта болаларга кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 таблеткадан;
- Катталарга эса кунига 3 маҳал овқатдан олдин 2 таблеткадан фойдаланиш тавсия этилади. Муолажа давомийлиги 30 кунни ташкил этади.
Ушбу препаратни 2 ёшгача бўлган болаларга ва буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларга қўллаш тавсия этилмайди. ДИСТРОКТАТни қабул қилиш давомида нордон ва тузли маҳсулотлар истеъмолини чеклаш зарур. Бундан ташқари, таблетка таркибидаги баъзи табиий ўсимликлар таъсири туфайли, пешоб қизғиш тусга кириши мумкин.
Рецептсиз харид қилиш мумкин.
Ишлаб чиқарувчи: «Apollo Pharm Med»
Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хонобод МФЙ
Телефон: +998-91-132-00-10
Маҳсулот сертификатланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
08:44 / 07.11.2021
Артифарм Форте - Бўғим касалликларини енгишда ёрдам беради
16:00 / 05.11.2021
Колмстрес - депрессия, уйқусизлик, невроз ва қўрқув ҳиссини енгишда ёрдам беради
11:59 / 24.10.2021
Дистроктат – сийдик йўли, буйрак ва сийдик қопи яллиғланиш касалликларини енгишда ёрдам беради
12:47 / 17.10.2021