Уч ойда 3 мингдан зиёд тадбиркорга 4 трлн сўмлик божхона имтиёзи берилган
2022 йилнинг 3 ойида давлат бюджетига 9,5 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилган, 3 минг нафардан зиёд тадбиркорларга 4 трлн сўмлик божхона имтиёзлари берилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Давлат божхона қўмитаси 2022 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, давлат бюджетига 9,5 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилган ва тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 трлн сўмга ёки 46 фоизга ошган.
Ташқи савдода “яширин иқтисодиёт” улушини қисқартиришга қаратилган тизимли тадбирлар натижасида 221 млрд сўмлик қўшимча божхона тўловлари ундирилиб, кўрсаткич 35 фоизга ортган.
Қўмита ахборотига кўра, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 3 минг нафардан зиёд тадбиркорларга божхона тўловларидан қарийб 4 трлн сўмлик божхона имтиёзлари берилган, яъни салкам 4 трлн сўм айланма маблағ сифатида тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрида қолдирилди.
Божхона органларининг контрабанда ашёлари, шу жумладан гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласига қарши курашиш фаолияти доирасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 баробар кўп, яъни 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинган. Шунингдек, 101 минг дона кучли таъсир этувчи ва 1,6 минг дона психотроп моддалар тўхтатиб қолинган.
Шунингдек, 1 млн АҚШ долларига тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баробарга ортган.
Биринчи чоракда божхона ходимлари томонидан қиймати 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 170 минг қути тамаки маҳсулотлари ва 490 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айлануви олди олинган.
Мавзуга оид
15:23 / 29.04.2023
ХМИ амалга ошираётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларга ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилади
12:02 / 13.03.2023
Санаторий ва курортга йўлланма, бепул операция ҳамда дорилар. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласига берилаётган янги имтиёзлар
10:46 / 13.03.2023
Бурчини бажариш чоғида яраланган ёки ҳалок бўлган ҳарбийлар ва хизматчиларнинг оиласига янги имтиёз ва кафолатлар берилмоқда
15:51 / 27.02.2023