Путин 104 кишига Россия фуқаролигини берди: биринчи ўринни ўзбекистонликлар эгаллади
Россия президенти Владимир Путин 104 нафар хорижликка Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари тақдим этилган рус паспортлари бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистондан 16 нафар киши Россия фуқаросига айланди. Иккинчи ўрин Молдовада - 14 нафар собиқ фуқаро, учинчи - Арманистон (11 киши).
Шунингдек, Беларусь ва Тожикистондан келган ўн нафар шахс, Озарбойжондан тўққиз киши, Афғонистон, Украина ва Вьетнамдан беш киши, Франция, Туркия ҳамда Исроилдан икки нафардан ва Кипр, Италия, Ҳиндистон, АҚШ ҳамда Германиядан бир киши Россия фуқаролигини олди.
Ушбу шахслар РФ фуқароси сифатида қасамёд келтирган кундан бошлаб фуқароликни олади.
Мавзуга оид
21:11 / 16.09.2024
Красноярскда маҳаллий бозорларда рейд ўтказилиб, 520 мигрант қўлга олинди
19:26 / 16.09.2024
Россиядаги мактабда ўқувчи тенгдошларига болға билан ҳужум қилди
13:40 / 16.09.2024
ISW: Украина Россия чегарасини янги жойда ёриб ўтди
10:20 / 16.09.2024