«Геодезия ва картография тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Геодезия ва картография тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниши ва мувофиқлаштирилиши;
геодезия ва картографияга оид фаолиятнинг тизимлилиги ва узлуксизлиги;
геодезия ва картографияга оид материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва долзарблиги;
геодезия ва картография ишларини бажаришда ўлчовлар бирлигини таъминлаш;
хариталар ва режаларни яратиш ва янгилашда бирхиллаштирилган шартли белгилардан фойдаланиш ва географик объектлар номларини бир хил қўллаш;
геодезия ва картографияга оид фаолият субъектлари геодезия ва картографияга оид фаолиятни амалга ошираётганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлаш;
геодезия ва картографияга оид фаолият ҳақидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик.
Геодезия ва картографияга оид фаолият объектлари: Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди, ер шарининг ҳудуди, космик фазо, шу жумладан табиий ва суньий осмон жисмлари.
Геодезия ва картографияга оид фаолият субъектлари қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
геодезия ва картографияга оид фаолият соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи – Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
ўз ваколатига мувофиқ геодезия ва картографияга оид фаолиятни тартибга солувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
геодезия ва картографияга оид фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик ва жисмоний шахслар;
геодезия ва картографияга оид материаллар ва маълумотларни сақловчиси бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар;
жисмоний шахслар – белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган мутахассислар – геодезистлар, топографлар ва картографлар.
Мавзуга оид
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024
Оилавий зўравонликдан жабрланганлар эҳтиёжманд аҳоли тоифасига киритилади
13:08 / 21.09.2024
Сенат Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясини ратификация қилди
15:27 / 20.09.2024