07:23 / 20.02.2024
16966

Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳоким тайинланди

Фарғона вилоятининг Учкўприк ҳамда Жиззах вилоятининг Бахмал туманларига ҳокимлар тайинланди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Жумладан, Қодиржон Эркабоев Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинланди.

У 2021 йил августидан буён “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.

Шунингдек, Азиз Эргашев Бахмал тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

У тайинловга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бундан олдин Бахтиёр Салимжонов Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими лавозимига, Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Top