Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қурилиши тугалланмаган цехда йирик ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Бугун, 19 июнь куни соат 12:42 да Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:48 да ўраб олинган ва соат 13:02 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида цех биносининг 150 квадрат метр майдонида том қисми, оператор ва қоровулхонасининг ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 2000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.