Ўзбекистон | 12:55 / 13.03.2023
10058
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Orient HIBI Energy қуёш энергияси тизимлари учун ускуналар ишлаб чиқаради

Фото: Orient HIBI Energy

2023 йил 10 март куни Тошкентда қуёш энергияси билан таъминлаш тизимлари учун ускуналар, жумладан, қуёш панеллари, инверторлар ва аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи Orient HIBI Energy қўшма корхонаси ишга туширилди. Ишлаб чиқарилган компонентлар маиший ва саноат эҳтиёжлари учун барқарор ҳамда экологик тоза энергия таъминоти тизимларини яратиш учун ишлатилади.

HIBI International Co, LTD президенти жаноб Ву Сун Мюнг (Wy Soon Myung) корхонанинг очилиши ҳақида шундай деди:

“Тошкентда қўшма корхонанинг очилиши бизнесимизни диверсификация қилиш ва жаҳон бозоридаги иштирокимизни кенгайтириш стратегиямиздаги муҳим қадамдир. Бизнинг мақсадимиз қуёш энергиясини ҳамма учун қулайроқ ва самаралироқ қилишдир. Бизнинг тажрибамиз ва технологиямиз нафақат анъанавий энергия манбаларига қарамликни камайтирадиган, балки исталган вақтда узлуксиз электр таъминотини таъминлайдиган юқори сифатли гибрид қуёш тизимларини ишлаб чиқариш имконини беради”.

Фото: Orient HIBI Energy

Корхонада илмий-тадқиқот лабораторияси, 24 соатлик мониторинг маркази ва ҳудудларга ташриф буюрадиган муҳандислик хизматлари фаолият юритади, бу эса мижозларга ускунадан фойдаланишнинг барча босқичларида маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатиш имконини беради. Шундай қилиб, мижозлар нафақат юқори сифатли ускуналарни, балки профессионал ёрдамни ҳам олишларига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

“Қуёш энергетикаси тизимлари учун ускуналарга ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида 1 кВт дан 10 кВт гача бўлган гибрид инверторлар, 20 кВт дан 1 мВт гача бўлган Оngrid инверторлар, шунингдек, йилига 330 мингдан ортиқ аккумулятор ва 1 миллион донадан ортиқ қуёш батареялари ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Компаниямиз фойдаланишни режалаштираётган гибрид панелларнинг инновацион технологияси фойдаланувчиларга нафақат қуёш батареяларидан, балки шаҳар тармоғидан ҳам электр энергиясини олиш имконини беради, бу эса исталган вақтда узлуксиз электр таъминотини таъминлайди”, — деди Азим Абдусаттаров, “Orient HIBI Energy” МЧЖ ҚК раҳбари.

Фото: Orient HIBI Energy

Компания Hyundai Solar Energy, Dass Tech, Rocket каби глобал саноат етакчилари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб, ишлаб чиқариш соҳасидаги илғор тажрибаларга мувофиқ ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича мамлакатимиз ҳукумати улкан мақсадларни қўйган. Қўшма корхона нафақат янги иш ўринларини яратиш, балки қуёш энергияси тизимларини ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий таъминот тармоғини ривожлантиришни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Қўшма корхонага бир қатор мижозлар, жумладан, қуёш энергиясини ишлаб чиқувчилар, монтажчилар ва интеграторлар қизиқиш билдиришди. Қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган компонентлар кичик турар жой тизимларидан тортиб йирик тижорат ва коммунал лойиҳаларгача бўлган кенг кўламли татбиқ учун мос келади.

Реклама