Ўзбекистон | 16:00 / 21.10.2024
1716
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Капиталбанк ва Landesbank Baden-Wüerttemberg ўртасида 20 миллион евролик шартнома имзоланди

Фото: Капиталбанк

21 октябр куни SIBOS-2024 молиявий форуми доирасида Капиталбанк ва Landesbank Baden-Wüerttemberg ўртасида 20 миллион евро миқдоридаги молиялаштириш шартномаси тузилди. Маблағлар банк мижозларининг Европанинг экспорт қилувчи ташкилотлари билан савдо операцияларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу келишув Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлайди. Ташқи савдо шартномалари Австриянинг Oesterreichische Kontrollbank (OeKB) кафолатлари остида амалга оширилади.

Ташқи савдо шартномаларини молиялаштириш бўйича келишув Ўзбекистон тадбиркорларини халқаро савдони муваффақиятли ва хавфсиз олиб бориш учун жуда муҳим воситалар билан таъминлайди, — дея таъкидлайди Капиталбанк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаилов. — Етакчи халқаро молия институтлари билан эришилган келишувлар халқаро бозорларда тадбиркор мижозларимизни қўллаб-қувватлаш стратегиямизнинг бир қисмидир. Биз халқаро интеграция йўл очиб берадиган улкан истиқболга ишонамиз ва аминмизки, бу ҳамкорлик орқали мижозларимиз энг илғор жаҳон тажрибасидан фойдаланиш ҳамда жаҳон бозорида сезиларли ўсиш ва ўз мавқеларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.

Oesterreichische Kontrollbank (OeKB) ҳақида

LBBW, Landesbank Baden-Wüerttemberg — Германиянинг халқаро универсал тижорат банки. Германиядаги энг йирик ўнта банкдан бири, ҳудуднинг энг йирик банки (Landesbank). LBBWʼнинг асосий мижозлари Mercedes-Benz, Porsche, BOSCH, Siemens, BOSS, TRUMPF ва шу каби бошқа йирик ва таниқли компаниялардир.

OeKB ҳақида

Oesterreichische Kontrollbank (OeKB) Австриянинг расмий экспорт-кредит агентлиги (ECA) бўлиб, Австриянинг экспорт қиливчи ташкилотлари ва уларнинг хорижий мижозларини қўллаб-қувватлайди.

SIBOS ҳақида

SIBOS конференция-кўргазмаси – пул муомаласи, қимматли қоғозлар ва савдо бошқаруви масалалари бўйича тажриба алмашиш ва жамоавий қарорлар қабул қилиш бўйича энг йирик банк тадбири бўлиб, SWIFT халқаро банклараро ахборот узатиш ва тўлов тизими томонидан 1978 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда Капиталбанк Ўзбекистон банклари орасида форумнинг биринчи бўлиб расмий иштирокчи-экспонентига айланди.

Реклама

Мавзуга оид