Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қидирувдаги йигит аёл қиёфасида яшириниб юрганида қўлга тушди
Таъкидланишича, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назаридан четда қолиш мақсадида аёлларга хос кийиниб, ўзини танитмасликка уринган.
Фото: ИИБ
Қарши шаҳрида ички ишлар ходимлари қидирувда бўлган йигитни аёл қиёфасида юрган пайти ҳибсга олди. Бу ҳақда 14 март куни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, профилактик тадбирлар ўтказилаётган пайтда жамоат хавфсизлигини сақлаш ходимлари Жиноят кодексининг 228- ва 168-моддалари бўйича айбланаётган ва қидирувда бўлган 25 ёшли йигитни ушлаган. Таъкидланишича, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назаридан четда қолиш мақсадида аёлларга хос кийиниб, ўзини танитмасликка уринган. Ҳозир у вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Жиноят кодексининг 228-моддасида ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланганлик учун жазо назарда тутилган. 168-модда билан эса фирибгарликка қўл урганлар жазоланади.
Мавзуга оид
00:00
Қашқадарёда табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
09:56 / 24.03.2026
Ўзбекистонда таксичиларни алдашнинг янги фирибгарлик усули фош этилди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
12:12 / 20.03.2026