Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг 10-синф ўқувчилари қатор имтиёзларга эга бўлишади
Фото: Inha.uz
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2018 йил Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати билан махсус акция ўтказилмоқда.
Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилди. Мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳозирда 2017-2018 ўқув йили учун 10-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилган. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қатор имтиёзларга эга бўладилар.
Ўқишни истаган ёшлар 2018 йилнинг 6 январь кунига қадар керакли ҳужжатларни топширишлари ва матeматика, физика, инглиз тили фанларидан ёзма имтиҳонлардан ўтишлари лозим бўлади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.
Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабалар ахборот технологиялари, физика ва математика фанларини чуқур ўрганишлари билан бирга қатор имтиёзларга эга бўладилар.
Жумладан, ҳар бир ўқувчига ойлик йўл чиптаси ҳамда ўқиш давомида фойдаланиш учун компьютер берилади. Бундан ташқари, физика, математика ва инглиз тилидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқитувчиларидан қўшимча дарсларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу акция 2018 йил Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати билан ва ёшларга таълим олишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2023
Ногиронлиги бор шахслар ОТМга киришда қандай имтиёзларга эга?
11:44 / 02.06.2023
Уяли алоқа виртуал операторлари ҳамда теле- ва радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёзлар берилади
08:26 / 29.01.2022
Хусусий клиникаларда имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш механизми жорий қилинади
07:40 / 22.01.2022