Депутатлар олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига янги номзодни маъқуллади
Қонунчилик палатаси йиғилишида олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов номзоди кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Депутатлар томонидан Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига маъқулланди. Эндиликда у лавозимига бош вазир тақдимоти ва президент фармони асосида киришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ином Мажидов 2016 йил сентябридан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил июнидан эса вазир лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Абдуқодир Тошқулов 2016 йил сўнгидаги сайловлар арафасида президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили бўлганди. У 2017 йил сентябрида Термиз давлат университетига ректор бўлган, бир йил ўтиб Қонунчилик палатаси депутати Сенат аъзосига айланганди.
Аввалроқ, Kun.uz ўз манбасига таянган ҳолда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов уч ярим йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этиши мумкинлигини хабар қилганди.
Мавзуга оид
12:09 / 04.04.2024
Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
11:55 / 04.04.2024
Олий таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимини тарк этди
14:37 / 07.03.2024
“Ёпилаётган нодавлат ОТМ талабалари ўқишини кўчириш бўйича махсус комиссия қарорини кутяпмиз” – Вазирлик
15:04 / 21.02.2024