Ўзбекистон | 18:36 / 15.09.2021
16695
1 дақиқада ўқилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этди

Маълумот берилишича, «Толибон» ҳаракати гуманитар операцияларни амалга ошириш учун шароит яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Фото: news.un.org

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

“Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган талаб ошганлиги сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда биринчи эҳтиёж маҳсулотлари захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази Термиз шаҳрида ташкил этилди”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, БМТ муассасалари Афғонистон вилоятларига гуманитар юкларни муваффақиятли етказиб берган. 

Қайд этилишича, Женевада бўлиб ўтган конференция якунига кўра, донор мамлакатлар афғонистонликлар эҳтиёжи учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни ваъда қилган. Бу БМТ сўраган миқдордан қарийб икки бараварга кўпдир.

Шунингдек,  маълумот берилишича, «Толибон» ҳаракати гуманитар операцияларни амалга ошириш учун шароит яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид