Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги Ўзбекистон-Европа муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабдан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами учун турли юкларни етказиб беришда фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Терхи Хакала Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позицияни мустаҳкамлаш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Томонлар афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026