Жанубий Кореяда сув тошқинлари: ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, ўн киши бедарак йўқолган
Сув босган туннелдаги автомобилларга етиб боришга уринган жанубий кореялик қутқарувчилар камида етти жасадни топишган.
685 метр масофадаги туннелда 15 автомобил қолиб кетган, уларда қанча одам бўлгани номаълум.
Кучли ёмғирлар сув тошқинлари, кўчки ва Жанубий Кореянинг катта қисмида электр энергияси узилишига олиб келди.
Айни вақтда 33 кишининг ўлими тасдиқланган, 10 киши — бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мамлакатнинг марказий қисмидаги Шимолий Чунгчеонг провинциясидаги Чеонгжу шаҳри яқинидаги Осеонг туннели яқин атрофдаги дарёда сув қирғоқларидан тошиб чиқишидан кўп ўтмай сувга тўлган, натижада унда ҳаракатланган машиналардаги ҳайдовчилар ва йўловчилар чиқишга улгурмаган.
Шанба куни тўққиз кишини қутқаришга муваффақ бўлинганди, ҳозирча қолганларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
«Дунё» АА хабар беришича, Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вазият ўзбек дипломатлари назоратига олинганини маълум қилган.
Шанба куни Жанубий Кореяда қарийб 300 мм ёғин ёғди. Қурбонларнинг аксари — Шимолий Кёнсан провинциясининг тоғли ҳудудларига тўғри келади, бу ерда кўчки оқибатида бутун уйлар тупроқ остида қолган. Минглаб кишилар эвакуация қилинган.
Сув тошқинидан жабрланган ҳудудларда олинган аэрофотосуратларда сув ва лой остидан фақат томларнинг юқори қисми кўринади.
Бутун мамлакат бўйлаб темирйўл алоқаси тўхтатилди, тезюрар поездлар ҳаракатланадиган айрим йўналишлар бундан мустасно.
Корея метеорология бошқармаси янги ҳафтанинг чоршанба кунига қадар ёғингарчилик миқдори ошишини прогноз қилмоқда ва об-ҳаво шароити жиддий даражада ёмонлашишидан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024