Ўзбекистон | 15:00 / 30.10.2024
4093
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда юз-жағ жарроҳлигига ихтисослашган янги SAIF PROFACE клиникаси иш бошлади

SAIF PROFACE хусусий клиникаси юз-жағ жарроҳлиги ва стоматологияга ихтисослашган бўлиб, замонавий ускуналар ёрдамида хизмат кўрсатилади.

Клиникадаги юз-жағ жарроҳлиги бўлими замонавий технологиялар билан тўлиқ жиҳозланган, стационар даволаш учун барча шароитлар яратилган. VIP хоналар, юқори технологияли иккита операцион стол ва махсус реанимация бўлими орқали беморларга хизмат кўрсатади. Бўлимнинг асосий вазифаси — янги ва эски травмалар оқибатида юзага келган деформацияларни муваффақиятли даволашдан иборат.

SAIF PROFACE клиникаси замонавий техник анжомлар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, юз-жағ соҳасида 15 турдан ортиқ мураккаб операцияларни ўтказиш имкониятига эга. Клиникада турли травма ва патологияларни даволаш учун оғиз ичидан кесмасиз, чандиқ қолдирмасдан жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган. Шунингдек, операцияларнинг бир қисми Москванинг юз-жағ жарроҳлиги илмий маркази мутахассислари иштирокида амалга оширилади, бу эса хизматлар сифатини янада оширади.

“Клиникамиз замонивий техник анжомлар билан жиҳозланган бўлиб, юз-жағ соҳасидаги мураккаб операцияларни ўтказишга мўлжалланган. Беморларни сифатли даволаш учун барча шароитлар яратилган. Биринчи навбатда юз-жағ соҳасининг кўп сонли жароҳатлари, юз-жағ соҳаси суяк пластик операциялари ҳамда юз-жағ соҳаси онкологик касалликларини замонавий усулда, оғриқсиз кесмалар билан даволаш йўлга қўйилган. Асосий операцияларимиз чандиқсиз, компютер моделлаштириш асосида аниқ ҳисоб-китоблар билан амалга оширилади. Клиникамизда мураккаб операцияларни Москва шаҳридаги юз-жағ жарроҳлиги марказидаги устозлар билан бирга ташкил қиламиз”, - дейди клиниканинг юз-жағ жарроҳи Акмал Ҳакимов.

Шу билан бирга, марказда юз-жағ соҳасидаги ўсмаларни олиб ташлаш, реконструктив-пластик операциялар ўтказиш, юздаги эстетик нуқсонларни микрожарроҳлик усулларидан фойдаланиб бартараф этиш каби комплекс даволаш хизматлари мавжуд. Клиникада, шунингдек, келгусида болалар юз-жағ жарроҳлиги йўналишини ривожлантириш, болалардаги туғма нуқсонларни даволаш дастурлари кенгайтирилиши режалаштирилган.

Клиникадаги стоматология бўлими эса кенг қамровли хизматлар мажмуасини ўз ичига олади: тишларни даволаш, терапия, тиш протезлаш, брекетлар ўрнатиш ва жарроҳлик амалиётлари. Мураккаб тиш олиб ташлаш операциялари, тиш имплантацияси ва суяк-пластик амалиётлар орқали беморларга нафақат функционал, балки эстетик жиҳатдан мукаммал натижалар тақдим этилади. Болалар стоматологияси бўлимида эса кичик беморлар учун махсус шароитлар яратилган бўлиб, седация ва наркоз ёрдамида даволаш ишлари амалга оширилади.

Очилиш маросими давомида меҳмонлар клиниканинг кенг имкониятлари ва замонавий технологиялари билан яқиндан танишди. Таниқли мутахассислар томонидан замонавий даволаш техникалари, янги усуллар ва клиникада йўлга қўйилган инновацион хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. SAIF PROFACE клиникаси беморларга нафақат тиббий хизматлар, балки замонавий даволаш усулларига асосланган инновацион ёндашувни ҳам тақдим этади.

SAIF PROFACE

Мурожаат учун: +998884307000

Сайт: https://www.saif-proface.uz/ru

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш